1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Қонунчиликка мувофиқ" — Ўзбекистон чегарачилари икки қирғизистонликка ўқ узгани асосли деб топилди

Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари Қирғизистон фуқаролари ҳалок бўлган ҳодиса юзасидан баёнот берди.

"Қонунчиликка мувофиқ" — Ўзбекистон чегарачилари икки қирғизистонликка ўқ узгани асосли деб топилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Қирғизистон фуқаролари билан боғлиқ ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берди.

 

15 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Угам–Чотқол қўриқхонаси яқинида чегара қўриқчиси икки номаълум шахсни аниқлаган. Уларини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаб бажарилмагани ва қочишга уриниш кузатилгани сабабли аввал ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узилган. Шунингга қарамай, улар ҳаракатни давом эттирган ва белгиланган тартибда қўлланилган. Оқибатда икки шахс жароҳат олиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай ҳалок бўлган.

 

Текширув чоғида чодир, отлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қочиб кетишга муваффақ бўлган учинчи шахснинг излари топилган. 31 август куни марҳумларнинг шахси аниқланиб, улар Қирғизистон фуқаролари экани маълум бўлди ва жасадлар қариндошларига топширилди.

 

2–3 сентябр кунлари воқеа жойи Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара қўшинлари томонидан биргаликда кўздан кечирилди. Текширув якунларига кўра, Ўзбекистон чегара ходимларининг ҳаракатлари миллий қонунчиликка мувофиқлиги тасдиқланди. Шунингдек, учинчи шахснинг Қирғизистон ҳудудига қайтиб кетгани аниқланди ва уни аниқлаш бўйича қўшма чоралар кўрилиши белгиланди.

 

Томонлар, шунингдек, чегара ҳудудларида аҳолига тушунтириш ишларини кучайтириш ва мураккаб тоғли участкаларда қўриқлаш чораларини мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика