1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

400 доллар талаб қилган мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бухорода солиқ инспектори пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳрида давлат солиқ инспекциясининг бўлим бош инспектори пора олганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. У тадбиркорнинг мол-мулкига қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар қилди.

 

Дастлаб, шаҳарда фаолият юритувчи МЧЖ 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ ва даромад солиғи ҳисоботларини ўз вақтида топширмагани сабабли, Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси раҳбарияти томонидан унга нисбатан маъмурий чора кўрилади. Мазкур қарорга асосан Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро иши қўзғатилади.

 

Кейинчалик, жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди МЧЖга нисбатан қўлланилган жазони бекор қилиш ҳақида қарор чиқаради. Аммо шунга қарамай, солиқ инспекциясининг бош инспектори суд қарорига зид равишда, мол-мулкка қўйилган тақиқни олиб ташлаш эвазига пора талаб қилади.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ижро ҳужжатларини таъминлаш департаменти вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда инспектор пора олаётган пайтда қўлга олинади. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика