1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида энди 12 ёшли қизга отаси зўравонлик қилгани аниқланди

Тиббий кўрикка юборилган қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга мажбур бўлди.

Тошкент вилоятида энди 12 ёшли қизга отаси зўравонлик қилгани аниқланди

Тошкент вилоятида яшовчи эркак ўз қизига нисбатан оғир жиноят содир этгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан оиланинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш давомида фош этилган.

 

Қизалоқ оиланинг эҳтиёжмандлар рўйхатига киритилиши жараёнида тиббий кўрикдан ўтказилган. Айнан шу кўрик орқали илгари очилмаган ҳолатлар юзага чиқиб, расмий тергов бошланишига сабаб бўлди. Қиз вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, кейинчалик онаси қаромоғига топширилди. Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

24 июль куни бўлиб ўтган судда айбдорга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми "а", "б", "э" бандларига асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги болани ҳимоялаш бўйича барча тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирганини маълум қилди.

 

Агентлик вакиллари болаларга нисбатан жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш, ҳар бир ҳолатда адолатни таъминлаш ва ҳар бир болани эшитиш ва ҳимоя қилиш учун фаолиятни давом эттиришларини таъкидлашди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангренда 14 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрланганди. Болалар омбудсмани ваколатлари доирасида мазкур жиноят иши юритуви бўйича ўз кузатувни олиб бораётгани таъкидланган. Ушбу иш юзасидан тергов жараёни Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика