1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Чинозда Cobalt Kia Sonet билан тўқнашиб, темирйўлга ағдарилди

Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Чинозда Cobalt Kia Sonet билан тўқнашиб, темирйўлга ағдарилди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида иккита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 6 август куни соат 08:00 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлида содир бўлган. Йўлнинг 28-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Kia Sonet” ва “Cobalt” русумдаги енгил автомобиллар ўзаро тўқнашиб кетган.

 

Ҳодиса оқибатида “Cobalt” автоуловида бўлган 1990 йилда туғилган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

 

Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика