Олийгоҳлар битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилишда давлат раҳбари яна бир ташаббусни илгари сурди.
“Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Эндиликда абитуриентлар 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаган бўлса, лекин тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, шу олийгоҳ ректори уларни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.
Бу давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида рақобатнинг ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.


