1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Америка Венесуэла Президентининг боши учун мукофот пули эълон қилди

У дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири сифатида айбланмоқда.

Америка Венесуэла Президентининг боши учун мукофот пули эълон қилди

АҚШ раҳбарияти Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олишга ёрдам берганлар учун тақдим этиладиган мукофот пулини икки бараварга ошириб, 50 миллион долларга етказди. Бу ҳақида АҚШ бош прокурори Пам Бонди Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, Мадуро хорижий террористик ташкилотлардан фойдаланган Қўшма Штатларга катта миқдорда гиёҳванд моддалар киритган.

 

“У дунёдаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдогарларидан бири ва миллий хавфсизлигимизга таҳдид солмоқда. Шунинг учун ҳам биз у ҳақидаги маълумот учун мукофотни икки баравар оширмоқдамиз”, - дейди Бонди.

 

Мадуро Колумбиядаги ФАРС исёнчилари билан ҳамкорлик қилиб, АҚШга кокаин оқимини “қурол сифатида” ишлатишда айбланмоқда. Шу пайтгача Мадуронинг ўзи ва шерикларига тегишли 30 тонна кокаин мусодара қилинган, шундан қарийб 7 тоннаси тўғридан тўғри президентга боғлиқ ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика