Ўзбекистон

“Девятаев” бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди

“Ўзбекфильм” киноконцернида россиялик киноижодкорлар томонидан 2021 йилда суратга олинган "Девятаев" бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди.

“Девятаев” бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди

 

 

Мазкур фильм реал воқеаларга асоснланган бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қаттнашчиси, катта лейтенант, ҳарбий учувчи, Совет Иттифоқи қаҳрамони Михаил Петрович Девятаев ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Фильм сюжетига М.Девятаев “Дўзахдан қочиш” номли автобиографик асари асос бўлиб хизмат қилган.

 

Картинада бош қаҳрамон – Михаил Девятаевнинг Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги йилларида немис концлагерига тушиб қолгани, у ерда немисларнинг ишончига кириб, душман ҳарбий самолётда бир қанча совет ҳарбий асирларини ватанига олиб келгани ҳикоя қилинади.

 

Фильм машҳур киноржиссёр Тимур Бекмамбетов томонидан "Базелевс", “Солумбиа Пистурес”, "Военфильм" киностудялари “Россия 1” телеканали ҳамда Россия кино фонди ҳамкорлигида суратга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank” ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank” AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors” AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank” AJ, “Farg’onaazot” AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ фестивал доирасида “Бир кунлик” комедияси премъераси бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилинганди.

 

 

Муножат Валиева

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"