1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Дунёда COVID-19'га қарши эмлаш учун шприцлар глобал танқислиги юзага келиши мумкин — ЖССТ

Ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда икки миллиардгача шприц етишмайди, бу эса ўз навбатида эмлаш тезлигига таъсир қилади.

Дунёда COVID-19'га қарши эмлаш учун шприцлар глобал танқислиги юзага келиши мумкин — ЖССТ

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгуси йилда дунёда COVID-19'га қарши эмлаш учун шприцларнинг глобал танқислиги юзага келиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича катта маслаҳатчиси Лиза Хедман маълум қилди, дея хабар беради "Insider".

 


Шунингдек, унинг таъкидлашича, бундай вазият қашшоқ мамлакатлар бир хил шприцлардан бир неча марта фойдаланишни бошлаганда яна бир муаммони келтириб чиқариши мумкин.

 


У тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчиларни бир марталик  шприцларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш йўлини топишга чақирди.

 


Дунёда COVID-19'га қарши 6,8 миллиард вакцина жорий этилган ва ҳар йили 6 миллиард шприц ишлаб чиқарилади.

 

Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича 26 нафар олимдан иборат гуруҳ тузгани,  фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун саккизинчи COVID-19 вакцинасини тавсия қилгани, ЖССТ раҳбари вакциналар тақсимотидаги адолатсизликка эътибор қаратгани ҳамда нотенгликни бартараф этиш учун дунё мамлакатларини мораторий эълон қилишга чақиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика