Жаҳон

Дунёда ҳар ўнинчи бола ишлашга мажбур бўлмоқда — БМТ

Ташкилот болалар меҳнатига бутунлай барҳам бериш энг устувор вазифа эканини қайд этди.

Дунёда ҳар ўнинчи бола ишлашга мажбур бўлмоқда — БМТ

 

БМТ ташкилотининг маълум қилишича, дунёда ҳар ўнинчи бола ишлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, болалар меҳнатидан энг кўп қишлоқ хўжалигида фойдаланилади – 112 миллион вояга етмаган қишлоқ хўжалигида ишлайди. Бу жами ҳолатларнинг 70 фоизини ташкил этади. Болаларнинг аксарияти ферма ва плантацияларда, кўп ҳолларда ҳаёт учун хафвли бўлган шароитларда меҳнат қилади.

 

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюйнинг маълум қилишича, 2025 йилга келиб болалар меҳнатига бутунлай барҳам бериш БМТ нинг Барқарор ривожланиш дастурининг устувор вазифаларидан бири саналади. Аммо бунга эришиш учун жуда кам – 4 қишлоқ хўжалик мавсуми қолди.

 

Дунъюй қашшоқлик ва болалар меҳнатини, айниқса, қишлоқ жойларида йўқ қилишга чақирди. Бунинг учун 2025 йилга қадар самарали ҳаракат қилиш керак ва давлат даражасида қўллаб-қувватланиши зарур.

 

2021 йилда БМТ томонидан болалар меҳнатига барҳам бериш йили деб эълон қилинган.

 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистонда сўнгги беш йилда мажбурий ва болалар меҳнати бутунлай тугатилди. Ҳозирда бу халқаро даражада эътироф этилмоқда.

 

Бундан аввал БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Илон Маскни очликка қарши курашда ёрдам беришга чақирганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"