1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Дунёнинг энг бой одам ўзгарди

Бунгача бу рейтингда Louis Vuitton хўжайини етакчилик қилиб келаётганди.

Дунёнинг энг бой одам ўзгарди

 

Bloomberg  Илон Маскни дунёнинг энг бой одами деб топди. Tesla ва SpaceX раҳбарининг бойлиги 187.1 миллиард долларга баҳоланган.

 

Бунгача сайёранинг энг бой одами  Louis Vuitton Moet Hennessy гуруҳи президенти Бернар Арно бўлиб келаётганди. У Bloomberg рейтингида 2-ўринни эгаллаган (185.3 миллиард доллар).

 

Агентликка кўра, Tesla акцияларининг йил бошидан бери 70 фоизга ўсиши Маскнинг етакчи бўлишига олиб келди. Бундан ташқари, нархлар тушиши фонида электромобиллар сотуви кўпайиши ҳам компания ҳолатини яхшилаган.

 

2022 йил декабрида Forbes Арнони дунёнинг энг бой одами деб топганди. Ўшанда унинг бойлиги 188.6 миллиард долларга баҳоланган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика