Жорий йил ноябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “Камбағал оилалар реестри”да қайд этилган оилаларга, шунингдек, “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилиши белгиланди.
Бугунги кунда мазкур реестрларда 816 мингдан ортиқ оила мавжуд. Шу билан бирга, “Маҳалла еттилиги” томонидан камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилаларнинг 40 фоизгача бўлган қисмини қўшимча равишда рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.
2025 йил 19 сентябр ҳолатига кўра, 317 минг 698 та оила ушбу қўшимча рўйхатга киритилди.
Мазкур тоифадаги оилалар 25 сентябрга қадар ўз маҳалла “еттилиги”га мурожаат қилиб, ёрдам олиш ҳуқуқини тасдиқлашлари лозим.


