Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Вилоят ЙҲХБ берган маълумотга кўра, ҳодиса 23 сентябрь куни соат 10:00 атрофида D-086 “Марғилон ш.–Улуғнор” автомобил йўлининг 18-километрида содир бўлган. 1979 йилда туғилган Қ.М. бошқарувидаги “Dongfeng” русумли автомобиль йўлда ҳаракатланиш чоғида оралиқ масофани сақламаган ва рухсат этилган қисмдан қайрилаётган “Isuzu” автобусига бориб урилган.
Тўқнашув оқибатида автобус йўлнинг қатнов қисмига ағдарилган. Транспорт воситасида йўловчилар бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан бири жароҳат олиб, шифохонага етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликтa белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


