Ёшлар бандлигини ошириш мақсадида тижорат банкларига 300 миллион доллар миқдорида кредит ресурси ажратилди. Энди битирувчиларнинг катта кредит олиш ва уни қайтара олмаслик хавотирини камайтириш учун имтиёзли кредит маблағининг бир қисми бевосита битирувчини ишга олган корхоналарга йўналтирилади.
Тартибга кўра, ишга олинган битирувчилар сонига қараб тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит ажратилади. Масалан, 1 миллиард сўмгача кредит олган корхона камида 1 нафар, 5 миллиард сўм олган корхона эса камида 5 нафар битирувчини иш билан таъминлаши лозим. Агар имтиёзли кредит олган корхона 2 йил ичида битирувчини ишдан бўшатса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгартирилади.
Мазкур янги тизим нафаќат жорий йилдаги, балки олий таълим муассасасини тугатганига 3 йил бўлмаган битирувчилар учун ҳам амал қилади.


