Жаҳон

Эрдоған: Дунёнинг энг кучли армиясини яратамиз

Туркия етакчиси қуролли кучлар ҳолати ва терроризмга қарши кураш ҳақида гапирди.

Эрдоған: Дунёнинг энг кучли армиясини яратамиз

 

Туркия дунёдаги энг кучли армияни яратади. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди.

 

“Биз армияни дунёдаги энг кучлисига айлантирмагунча мустаҳкамлашда давом этамиз. Айниқса,қуролли кучларнинг тийиб туриш салоҳиятини оширишга алоҳида аҳамият берамиз”, – деган у.

 

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, айрим соҳаларда кадрлар етишмовчилиги кузатилаётган бўлса-да, армия муваффақиятларга эришишда давом этяпти. Бу айниқса, терроризмга қарши курашда намоён бўлмоқда.

 

"Терроризмга қарши кураш бу таҳдид бутунлай йўқ қилинмагунга қадар давом этади”, – деб қўшимча қилган Эрдоған.

 

Аввалроқ Эрдоған Туркия XXI асрнинг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлишини айтганди.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

custom img

“Кейинги пандемия — “агар эмас, қачон” масаласи” — Гебреесус

ЖССТ янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди.

custom img

AI миллиардлаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин — Билл Гейтс

Microsoft асосчиси сунъий интеллект хавфлари ҳақида огоҳлантириб, AI устидан давлат назорати кучайтирилиши кераклигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"