Эрон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат миллий валютасининг номини ўзгартириш ва пул бирлигидан тўртта нолни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Янги тизимга кўра, асосий пул бирлиги “туман”, унинг кичик бирликлари эса “қирон” деб номланади.
Ҳукумат матбуот котиби Фотима Моҳожиронийнинг маълум қилишича, фуқароларнинг янги тизимга мослашиши учун ўтиш даврида туман ва риал бир муддат биргаликда муомалада бўлади.
Қайд этилишича, мазкур ислоҳот 2008-йилдан бери муҳокама қилиниб келган бўлиб, унинг мақсади инфляция таъсирини камайтириш, пул муомаласини соддалаштириш ҳамда кундалик ҳисоб-китобларда кўп хонали рақамлар ишлатилишини минималлаштиришдан иборат.


