1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Буюк Британия Исроилга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

Ғазони тўлиқ босиб олган тақдирда Исроилга янги санкциялар жорий этилиши мумкин.

Буюк Британия Исроилга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

Буюк Британия ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторини тўлиқ босиб олишга уринган тақдирда унга қарши янги санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sunday Times нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, мамлакатнинг бир нечта вазирликларига Исроилнинг бундай ҳаракатларига жавобан “асосли” чекловлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Хусусан, Мудофаа вазирлиги исроиллик ҳарбийларнинг Буюк Британия ҳудудида ўқув машғулотларида қатнашишини тақиқлаш имкониятини ўрганмоқда.

 

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Биньямин Нетаняху ҳукуматига Ғазо устида тўлиқ назорат ўрнатиш мумкин эмаслигини кўрсатиб қўювчи турли эҳтимолий санкцияларни таҳлил қилаётгани айтилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика