1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ президенти уйсизларни пойтахтдан чиқармоқда

Вашингтондаги уйсизлар шаҳар ташқарисига чиқарилиб, жиноятчилар қамоққа юборилади.

АҚШ президенти уйсизларни пойтахтдан чиқармоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп пойтахт Вашингтондаги уй-жойсиз фуқароларни шаҳар ҳудудидан чиқариб юбориш режасини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

 

Трампнинг сўзларига кўра, пойтахт хавфсизлиги ва кўркамлигини ошириш мақсадида уйсизларга шаҳар ташқарисида яшаш учун жой ажратилади, жиноят содир этган шахслар эса қамоққа юборилади. Президент буни “яқин вақт ичида амалга ошириладиган чора-тадбир” сифатида таъкидлади.

 

Аввалроқ Трамп Вашингтонда жиноятчилик даражаси ортгани сабабли шаҳарга Миллий гвардия кучларини киритиш эҳтимолини билдирган эди. CNN маълумотига кўра, АҚШ иммиграция ва божхона хизмати, Федерал қидирув бюроси, Миллий гвардия ҳамда Ички хавфсизлик вазирлиги пойтахтга кучлар жойлаштириш бўйича тайёргарлик кўрсатмасини олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика