1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Америкадаги уйга метеорит қулаб тушди

Унинг ёши Ерникидан катта экани аниқланган.

Америкадаги уйга метеорит қулаб тушди

Американинг Атланта штатида метеорит тўғридан-тўғри уйнинг устига қулаб тушиб, бино томини тешиб ўтди. Жоржия университети олимлари космик тош бўлагини ўрганиб чиқиб, метеорит 4,56 миллиард йил аввал, яъни Ердан қарийб 20 миллион йил аввал пайдо бўлганини аниқлашган.

 

Хабар қилинишича, метеорит юқори тезликда Генри округидаги фуқаронинг уйи томига қулаган.

 

НАСА маълумотларига кўра, космик жисм метеоритнинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади, унинг ёши тахминан 4,56 миллиард йил.

 

“Бу Марс ва Юпитер ўртасидаги асосий камар астероидлари гуруҳига тегишли бўлиб, у анча каттароқ астероиднинг парчаланишидан ҳосил бўлган бўлиши мумкин”, дейди Жоржия университети геологи Скотт Харрис.

 

Ҳозирда тош парчаси кейинги таҳлиллар учун Жоржия университетида сақланмоқда, у сайёралар пайдо бўлишидан олдин қуёш тизими қандай бўлганига ойдинлик киритиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика