Жаҳон

Эрон ядро музокараларидаги 90 фоиз масала ҳал қилинган

Аввалроқ ЕИ вакили Теҳронга келгани маълум бўлганди.

Эрон ядро музокараларидаги 90 фоиз масала ҳал қилинган

 

Венада Эрон ядро дастури бўйича музокараларда 90 фоиз масалалар келишиб олинган. Бу ҳақда "Al Jazeera" телеканалига Теҳрондаги дипломатик манба маълум қилди.

 

Манбанинг сўзларига кўра, гап асосан оғзаки келишувлар ҳақида кетмоқда. Ҳозирча улар ёзма кўринишдаги ҳужжатга келтирилмаган.

 

Бундан олдин Европа ташқи сиёсий идораси раҳбари ўринбосари Энрике Моранинг Теҳронга ташрифи маълум бўлганди.  У Эроннинг ядро музокараларидаги вакили Али Багири Кани билан учрашади. Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзода ушбу ташрифни "тўғри йўналишдаги ҳаракат" деб баҳолаган.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.