1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Фарғонада 50 тонна цементни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғонада 50 тонна цементни ноқонуний қўлга киритган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

 

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 30 октябрь куни Қувасой шаҳар, Истиқлол кўчасида яшовчи С.О исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилган. Унда жорий йилнинг январь ойида номаълум шахслар унинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 50 тонна цемент маҳсулотларини 42 миллион сўмга сотиб олишга келишади.

 

Қайд этилишича, пулини бир хафта муддатда беришини айтишиб, цемент маҳсулотларини олиб кетишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганликларини ҳамда цемент махсулотларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганликларини билдирган.

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.М ва Т.У.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълумот учун: юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат харидларига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани, Марғилонда ХТБ собиқ мудири 1,7 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани ҳамда Термизда кўмир ўғриларига жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика