Ўзбекистон

Термиз шаҳрида кўмир маҳсулоти талон-торож қилингани маълум бўлди

Кўмир ўғриларига жиноий иш қўзғатилди.

Термиз шаҳрида кўмир маҳсулоти  талон-торож қилингани маълум бўлди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда МЧЖнинг Сурхондарё вилояти филиали собиқ бошлиғи С.Э. ва омбор мудири М.Х.лар расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар киритиш йўли билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун ажратилган 85,2 тонна кўмир маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ 447 та ширкатда 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолати аниқлангани ҳамда Cамарқандда боғчадан гўштни ўғирламоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

custom img

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ наркожиноятлар бўйича жазо чоралари оғирлаштирилади

Нарколаборатория ташкил этиш, наркотикларнинг ноқонуний муомаласига раҳнамолик қилиш, бангихона ташкил қилиш учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.

custom img

Тошкентда Чирчиқ дарёси қирғоғининг бир қисми ўпирилди

Ҳодиса оқибатида яқин атрофдаги бино ва иншоотлар, бошқа объектлар ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган.

custom img

Ўзбекистон ва Жазоир сиёсий ҳамда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, Қўшилмаслик ҳаракати, БМТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

custom img

Ўзбекистонда болаларга транспорт воситасини бошқаришга берганларга жавобгарлик кучайтирилади

Вояга етмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши оқибатида йўлларда ўлим ва оғир жароҳатлар билан боғлиқ ҳодисалар кузатилаётгани қайд этилди.

custom img

Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

"Оқ бўрилар" мундиал олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятидан сўнг FIFA рейтингида 6,47 очко йўқотганди.

custom img

“Дўстлик” чегара постида валютани пойабзали ичига яширган шахс аниқланди

Бошқа бир йўловчи ҳам 771 минг рублини божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлган.

custom img

Ўзбекистонда иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди

Эндиликда жамоавий меҳнат низосини яраштириш йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, меҳнат жамоаси иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

custom img

Энг арзон гўшт қаерда сотилади?

Иқтисодчи Миркомил Холбоев олиб борган тадқиқотга кўра, Жиззах, Наманган, ва Қашқадарё вилоятларида гўшт нархи бошқа вилоятларникига қараганда қиммат нархда сотилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"