Жамият

Давлат харидларига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидлари соҳасида очиқлик ва шаффофлик тамойилларини тўлиқ жорий қилиш орқали коррупциявий хавф-хатарларнинг олди олинмоқда. Шунингдек, коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилишга қаратилган қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлат харидларига оид қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

 

 

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд вилоятида бюджет буюртмачилари томонидан «dxarid.uz» ва «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган эълонлар жойига чиқиб ўрганилди.

 

 

Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, буюртмачилар томонидан давлат харидларини амалга оширишда 18 та ҳолатда жами қиймати 50 млрд. сўмлик қонунбузилишлар аниқланди.

 

Шундан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси буюртмачилигида Халқ таълими вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг қуйи тизимларига қарашли объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида умумий қиймати 42 млрд. сўмлик жами 9 та тендер эълонлари жойига чиқиб кўздан кечирилганда, тендер ғолиблари белгиланмасдан туриб, қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги маълум бўлди.

 

 

Хусусан, Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси томонидан 2021 йил 3 август куни Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси биноси қурилиши бўйича қиймати 5,5 млрд. сўмлик эълон берилган. Бироқ, қурилиш ишлари эълонда кўрсатилган муддатдан 3 ой олдин, яъни май ойида бошланган. 

 

Шу билан бирга, Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси томонидан умумий қиймати 37 млрд. сўмлик Ургут туманидаги 22, 57, 61, 93-сонли, Иштихон туманидаги 8, 41-сонли, Каттақўрғон туманидаги 54-сонли, Самарқанд шаҳардаги 43-сонли мактаб биноларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича берилган эълонлар тендер ғолиблари белгиланмасдан туриб, объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. 

 

 

Юқоридаги ноқонуний ҳолатлар оқибатида мазкур объектлардан чиққан қурилиш моллари туман халқ таълими бўлимига кирим қилинмасдан, қурилиш ташкилоти томонидан ишлатилган ҳамда маҳаллий аҳолига тарқатиб юборилган, дейилади хабарда.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Сергели туманида 430 миллион сўмдан зиёд пулни талон-тарож қилган хусусий уй-жой мулкдорлари уюшмаси раҳбари ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"