Таълим

Марғилонда ХТБ собиқ мудири 1,7 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

Собиқ мудир 2021 йил 1 ноябрь куни гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Марғилонда ХТБ собиқ мудири 1,7 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

 

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ мудири қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 миллиард сўм миқдордаги маблағни талон-торож қилишда айбланган. Бунинг натижасида ХТБ нинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Собиқ мудир эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Қайд этилишича, ушбу жиноят ишини Марғилон шаҳар прокуратураси  кўриб чиқмоқда.

 

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи таълим тизимини мунтазам равишда танқид қилгани сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олингани ҳақида хабар тарқалган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  ширкатлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқлангани  ва Сергелида 32,5 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани  ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.