1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада фуқароларни алдаб 1,2 млрд сўм кредит олган шахс қўлга олинди

Фирибгар автокредит баҳонасида 6 фуқарони чув туширган.

Фарғонада фуқароларни алдаб 1,2 млрд сўм кредит олган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура департаменти хабарга кўра, Қўқон шаҳрида фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали катта миқдорда маблағ қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

Текширув давомида у 6 нафар фуқарони алдаб, автомашина сотиб олиш учун уларни кредит расмийлаштиришга кўндирганлиги аниқланган. Натижада жами 1,2 миллиард сўм кредит маблағи олинган. Мазкур пуллар ҳисобига 8 та автомобиль харид қилинган ва кейинчалик учинчи шахсларга сотилган. Олинган даромад эса шахсий эҳтиёжларга сарфланган.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Қонунчиликка кўра, ушбу қилмиш учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Шу билан бирга, етказилган зарар қопланганда жаза енгиллаштирилиши мумкинлиги қайд этилди.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика