1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сенат Транспорт вазирлигидан пойтахт тирбандликлари юзасидан ҳисобот сўрамоқда

Янги ўқув йили бошланиши билан тирбандлик 10 баллгача етди.

Сенат Транспорт вазирлигидан пойтахт тирбандликлари юзасидан ҳисобот сўрамоқда

Тошкент шаҳрида транспорт тирбандликлари тобора кескинлашиб бораётгани Сенат даражасида муҳокамага сабаб бўлди.

 

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодиёт масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Транспорт вазирлигига расмий сўров йўллади. Унда пойтахтдаги йўл ҳаракати муаммолари аҳолининг кундалик ҳаёти ва иш фаолиятига жиддий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган.

 

Маълум қилинишича, янги ўқув йилининг бошланиши билан автомобиллар сони ортган ва тирбандликлар янада кучайган. Натижада Тошкент йўлларида тирбандлик даражаси энг юқори кўрсаткич – 10 баллга етган.

 

Расмий статистикага кўра, ҳар куни пойтахтга қарийб 1 миллион киши қатнайди, шундан 275 минг нафари Тошкент вилоятидан кириб келади. Эрталаб минглаб автомобиллар шаҳарга оқиб кирса, кечқурун эса шаҳар ташқарисига катта оқим кузатилади.

 

Сенат сўровига кўра, Транспорт вазирлигидан йўллардаги тирбандликни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, “Интеллектуал транспорт тизими”ни жорий этиш жараёни ҳамда жамоат транспортни ягона агломерация тизимига интеграциялаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил ҳисобот талаб қилинмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика