Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида содир бўлган жанжал жиноят ишига сабаб бўлди.
Вилоят ИИБ ахборотига кўра, 5-август куни Турон кўчасидаги икки савдо дўкони ходимлари ўртасида келиб чиққан иш юзасидаги келишмовчилик тез орада жисмоний тўқнашувга айланиб кетган. Можарога бошқа дўкон ходимлари ҳам қўшилиб, натижада бир неча киши тан жароҳати олган.
7-август куни эса шу ҳудудда яна тартибсизлик юзага келган. Маълумотларга кўра, бир шахс дўкон яқинида қўполлик қилиб, қалампир газидан фойдаланган, сўнг тош отиб, сотувчига жароҳат етказган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда можарода иштирок этган барча шахслар қўлга олинган, дастлабки тергов давом этмоқда.


