1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда зинапояда автомобиль ҳайдаган блогерлар аниқланди

Mercedes-Benz қисмлари билан ўзгартирилган Lacetti ноодатий синовдан ўтказилди.

Тошкентда зинапояда автомобиль ҳайдаган блогерлар аниқланди

Тошкент шаҳрида бир гуруҳ блогерларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолати аниқланди. Улар ижтимоий тармоқларда “экстремал” контент ортидан қувиб, Шайхонтоҳур туманиданги чорраҳа яқинида автомобилни пиёдалар зинапоясидан тушириш бўйича намойишкорона ҳаракат амалга оширишган.

 

Қоидабузарликда иштирок этган Lacetti русумли автомобиль Mercedes-Benz шасси қисмлари билан ўзгартирилгани маълум бўлди. Ушбу техник ўзгариш ҳайдовчиларни транспорт воситасини ноодатий тарзда синовдан ўтказишга ундаган.

 

Видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари қоидабузарларни аниқлади ва уларга нисбатан маъмурий чора кўрилди. Блогерлар бундан буён бундай ҳолатларни такрорламасликларини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика