1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада маҳалла раиси 17 ёшли қизга шилқимлик қилди

У қизга машқ қилдириш баҳонасида тегажоғлиқ қилган.

Фарғонада маҳалла раиси 17 ёшли қизга шилқимлик қилди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ёш қизга шаҳвоний шилқимлик қилган маҳалла раиси маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақида Kun.uz нашри хабар берди. 

 

Суд қарорида келтирилишича, 1977 йилда туғилган И.Р. Марғилон шаҳридаги “Хўжа порсо” МФЙ раиси лавозимида ишлаб келган. У 2025 йил 7 июнь куни соат 14:00 да МФЙ биносида 2007 йилда туғилган М.М.га шилқимлик қилган. Раис қизга унинг бўйи пастлиги ва бўйни букилиб қолаётганини айтиб, хоҳишига зид равишда машқ қилдириш баҳонасида белидан ушлаган.

 

Жабрланувчи М.М. эса маҳалла раиси ўзини меҳрибон қилиб кўрсатиб, турли жисмоний машқларни қилишга ўргатмоқчи бўлганини айтган.

 

Суд қарори билан маҳалла раиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика