1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонлашди

Давлат етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини кўриб чиққан.

Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефонлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

 

Россия Президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди.

 

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар даражасида сермаҳсул алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика