Баъзи давлатлар Россияни заифлаштириш мақсадида Украина низоси чўзилишидан манфаатдор. Бу ҳақда Туркия президенти администрациясининг коммуникациялар бошқармаси раиси Фахриддин Алтун маълум қилди.
Унинг фикрича, мавжуд можарога турли ёндашувлар шаклланган: айримлар уни тўхтатишга, бошқалар эса ўз геосиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, Алтун айримлар ўз Twitter саҳифасида “вазиятдан хавотир”да эканлигини ёзганидан кўра масъулиятни зиммасига олиши ҳамда муаммога ечим топиши шарт.
Аввалроқ Россиянинг Украинадаги йўқотишлари очиқланганди.


