Жаҳон

Финляндия россияликлар учун эшикларини бутунлай ёпмоқчи

Мамлакат ТИВ раҳбари бу бўйича янги тартиб ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Финляндия россияликлар учун эшикларини бутунлай ёпмоқчи

 

 

Россиялик туристларнинг Финляндияга кириши бутунлай тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто маълум қилди.

 

“Бугун биз ушбу туристлар оқимини тўхтатиш масаласида умуммиллий қарор ишлаб чиқишга қарор қилдик ва бу тартиб қонунчиликка киритилиши мумкин”, – деган дипломат Нью-Йоркдаги матбуот анжуманида.

 

Унинг қўшимча қилишича, Финляндияда одатий саёҳат қиладиганлар мамлакат хавфсизлигига таҳдид туғдирмайди. Аммо россияликлар билан боғлиқ вазиятда маънавий ва ахлоқий принциплар мавжуд.

 

“Россия Украинага қарши қуролли агрессия уюштирган пайтда россияликларнинг Финляндия ва Европанинг бошқа қисмларига одатий ташрифларида ҳеч қандай ахлоқий асос мавжуд эмас”, – деб таъкидлаган Хаависто.

 

ТИВ раҳбари визаси бўлган Россия фуқароларига ҳам мамлакатга кириш тақиқланиши мумкинлигини эслатиб ўтган.

 

Маълумот ўрнида: Сентябрь бошларида ЕИ давлатлари Россия билан соддалаштирилган виза бериш бўйича келишувни тўхтатиб қўйди. Шенген олиш муддати чўзилган, унга тўловлар оширилган. РФ билан чегарадош бўлган давлатларга эга миллий даражада россияликлар киришини тақиқлашга рухсат берилди. Польша ва Болтиқ давлатлари бу ҳуқуқдан фойдаланишни бошлаган.

 

 

 

custom img

Угандада очликдан 19 киши вафот этди

Расмийлар яқин икки ой давомида 9 400 тонна озиқ-овқат ёрдамини аҳолига етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Испанияда жазирама оқибатида 3 800 дан ортиқ одам вафот этди

2026 йилнинг биринчи ярми мамлакатда сўнгги 65 йил ичидаги энг иссиқ давр бўлди.

custom img

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 3 200 нафардан ошди

Эпидемия асосан мамлакатнинг шарқидаги Итури вилоятида авж олмоқда.

custom img

Россия урушни бошламаган — Путин

Россия президентининг айтишича, Москва Украинадаги урушни бошламаган, балки Киев томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатларга жавоб қайтарган.

custom img

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

custom img

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

Тахминлар Эрон ТИВ раҳбарининг Каспий денгизидаги Эрон кемасига қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлди.

custom img

АҚШнинг Сиетл штатида отишма содир бўлди, икки киши вафот этди

Жароҳатланганлардан тўрт нафари шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани маълум қилинди.

custom img

Россия меҳнат мигрантлари учун янги талабларни жорий этди

Янги қонунга кўра, мигрантлар ўзлари ва қарамоғидаги оила аъзоларини яшаш минимумидан кам бўлмаган даромад билан таъминлаши шарт бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"