Жаҳон

Еврокомиссия Россия билан соддалаштирилган виза режимини бекор қилди

Янги виза чекловлари 12 сентябрдан кучга кириши кутилмоқда.

Еврокомиссия Россия билан соддалаштирилган виза режимини бекор қилди

 

Европа комиссияси 6 сентябрь, сешанба куни Россиянинг барча фуқаролари учун соддалаштирилган виза режимининг тўхтатилишини қўллаб-қувватлади.

 

Қайд этилишича, бундай чоралар Украина атрофидаги вазият ҳал қилинмагунча амал қилади.

 

Еврокомиссия вакилларининг тушунтиришича, Россия фуқаролари энди Европа Иттифоқига имтиёзли кириш ҳуқуқидан фойдалана олмайди. Шенген визасини олиш узоқроқ, қимматроқ ва мураккаб жараёнга айланади.

 

Шу билан бирга, департаментнинг таъкидлашича, Россия билан соддалаштирилган виза режимини тўхтатиб туришни маъқуллаш учун Европа кенгаши Еврокомиссиянинг тегишли таклифини қўллаб-қувватлаши керак.

 

Агар Европа Кенгаши визани соддалаштиришни тўхтатиб туришни маъқулласа, виза тўлови 35 евродан 80 еврога кўтарилади, сўровларни кўриб чиқиш муддати 10-15 кундан 45 кунгача оширилади, шунингдек, кўп марталик Шенген визасини бериш учун қатъий қоидалар жорий қилинади.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.