Жаҳон

Ғарб БМТда Россияга қарши санкция таклиф қилишни тўхтатди

Бунга ташкилот давлатларининг Москвани танқид қилишдан бош тортгани сабаб бўлган.

Ғарб БМТда Россияга қарши санкция таклиф қилишни тўхтатди

 

Ғарб давлатлари БМТда Россияга қарши янги санкцияларни таклиф қилмаяпти. Бу ҳақда Reuters  ташкилотдаги манбаларига таяниб хабар берди.

 

Бунга сабаб БМТда тобора кўпроқ давлатлар Москвани танқид қилишдан бош тортмоқда. Ташкилотнинг мустақил Халқаро инқироз гуруҳи директори Ричард Гоуэннинг сўзларига кўра, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар чўзилиши ортидан Россияга қарши самарали қаршилик қилиш йўллари тобора камаймоқда.

 

Масалан, июнь ойида Евроиттифоқ РФдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича БМТ экспертини тайинлаш режасини ишлаб чиққан. Аммо манбаларнинг маълум қилишича, бу фикрдан воз кечишган. Европа БМТнинг Женевадаги инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолари бунга қаршилик қилишидан хавотир билдирган.

 

Аввалроқ Европанинг йирик давлатлари Киевга ҳарбий ёрдам беришни камайтиргани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"