1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Газ тармоғига ноқонуний уланган корхоналар аниқланди

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида назорат тадбирлари ўтказилди.

Газ тармоғига ноқонуний уланган корхоналар аниқланди

 

Газ таъминоти филиали табиий газдан узилиши белгиланган корхоналарни тармоқдан ажратмай келаётганлиги маълум бўлди.

 

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича назорат тадбирлари ўтказилди. Хусусан:

 

  • Бектемир туманида жойлашган “Жасмин Алекс” МЧЖга қарашли қоғозни қайта ишлаш корхонаси ва “Суппер Хаус Руф” МЧЖга қарашли шифер ишлаб чиқариш корхонаси;
     
  • Юқори-Чирчиқ туманида жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” МЧЖга қарашли шишани қайта ишлаш корхоналари текширилди.

 

Маълум бўлишича, ушбу корхоналар куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлса-да, бироқ “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан шу кунгача табиий газ етказиб беришда давом этган.

 

Корхоналар кунига 31 000 метр куб табиий газдан фойдаланиб келган. Бу эса ўртача 1 550 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

 

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун прокуратурага топширилди.

 

Ҳудудлар бўйлаб назрат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика