1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

Гигант IТ компаниялар ходимларини оммавий ишдан бўшатмоқда

Ҳозирча фақат Apple бундан мустасно.

Гигант IТ компаниялар ходимларини оммавий ишдан бўшатмоқда

 

Дунёнинг энг йирик IТ компаниялари ходимларини оммавий равишда ишдан бўшатишмоқда. Бу ҳақда Meduza нашри ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, энг йирик технология компаниялари глобал иқтисодиётда юзага келиши мумкин бўлган таназзулдан қўрқиб, ходимларни ишдан бўшатиш орқали харажатларни қисқартирмоқда.

 

Meta 2022 йил охирида минглаб иш жойларини қисқартирди. Бошқа компаниялар, хусусан, Google, Amazon, Microsoft январь ойида ходимларни ишдан бўшатиш ҳақида эълон қила бошлади. Қисқартиришлар технологик компанияларнинг коронавирус пандемияси шароитида, уларнинг хизматлари фавқулодда талабга эга бўлган пайтдаги кенгайиши ортидан юз бермоқда.

 

Умуман олганда, 2023 йил бошидан буён 133 та компанияда 38,8 минг мутахассис ишдан бўшатилган.

 

Apple ҳали бу ҳақда эълон бермаган ягона технология гиганти бўлиб қолмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика