Hi-tech

Голограмма билан мулоқот қилиш имконини берувчи қурилма яратилди

Лос-Анджелесда жойлашган PORTL компанияси тўлиқ метражли фигурани эфирга узата оладиган телефон кабинаси ўлчамидаги қурилмани ишлаб чиқди.

Голограмма билан мулоқот қилиш имконини берувчи қурилма яратилди

 

Яъни, эндиликда инсоният масофадан туриб, бир бири билан голограмма кўринишида суҳбатлашиши мумкин.

 

Маълумотларга кўра, мазкур ихтиро оламдан ўтган тарихий шахслар ва қариндошларнинг ёзиб олинган тасвирларини голограмма кўринишида узатиб берадиган программалар билан ҳам жиҳозланиши мумкин.

 

Баландлиги 2.1 метр, кенглиги 1.5 метр бўлган қурилмани ишлатиш учун токка тиқилади. Қизиғи, камера ва оқ фонга эга бўлган ҳар бир киши қурилма хотирасига ўз голограммасини юклаш имкониятига эга.

 

"Биз бир неча ой давомида бир-бирини кўрмаган ҳарбийларнинг оилалари, турли қирғоқлардан келган одамлар ёки коронавирус туфайли карантинда бўлганлар ўртасида алоқа ўрнатишимиз мумкин", - дейди PORTL бош директори Дэвид Нуссбаум.

 

Ҳозирча қурилма нархи 60 000 доллардан бошланади, бироқ расмийларнинг айтишича, “кейинги 3-5 йил ичида арзонлашади”. 

 

Маълумотларга қараганда, қурилма Лос-Анджелесдаги StoryFile компаниясининг сунъий интеллекти ва сақлаш имконияти билан жиҳозланади ва голограммаларга ёзиб олинади. Бу эса улар билан мулоқот қилиш имкониятини беради. Қурилмаган ўрнатилган бундай функциялар унинг нархига ҳам таъсир қилади. Яъни, 85 000 доллар.

 

"Одамлар ўзларини голограмма билан ҳақиқатан ҳам гапиргандек ҳис қилишлари мумкин. Сиз уларнинг мавжудлигини, тана ҳаракатини, оғзаки бўлмаган хусусиятларини ҳис қиласиз", - дейди StoryFile директори Хезер Смит.

 

Аввалроқ олимлар деярли янчиб бўлмайдиган суварак-роботни яратгани ҳамда "Амазон" янги уй роботини тақдим этгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Андижонда ука акасининг қотилига айланди

Қотиллика қўл урган шахс 2020 йилда бош мия қон томири касаллиги билан оғриган ва вилоят психоневрология диспансери ҳисобига олинган.

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

2026-йилдан Ўзбекистонда Starlink ишга тушиши кутилмоқда

Лойиҳа дастлаб 2023 йилга режалаштирилган эди, кейинчалик бир неча бор муддат сурилган.

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Хитойда 600 км/соат тезликдаги ғилдираксиз суперпоезд тақдим этилди

Маглевлар тижорат йўналишларига 5 йил ичида чиқиши кутилмоқда.

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Хитойда асаларини микрочип ёрдамида масофадан бошқариш тизими яратилди

Бу технология қаҳрамон арилардан фавқулодда вазиятларда қидирув ёки разведка учун фойдаланиш имкониятини беради.

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Amazon компанияси омборларида роботлар инқилоби

Компанияда роботлар сони инсонларникидан ошиб кетди.

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

iPhone 17 Pro дизайни маълум бўлди

Янги моделда камера ўзгаради.

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

Хитой чивин катталигидаги айғоқчи дрон яратди

У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сунъий интеллект Google қидирувини йўқ қилмоқда

Сайтлар трафик ва даромаддан айрилмоқда.