Жаҳон

Грецияда 154 та аланга ўчоғи қайд этилди

Грецияда 154 та аланга ўчоғи қайд этилди.

Грецияда 154 та аланга ўчоғи қайд этилди

 

Аномал иссиқлик туфайли Греция ўрмон ёнғинлари ичида қолди. Ўн кун давомида мамлакатда 56 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетди. 

 

Бугун Грециядаги ёнғинларга доир  сурат ва далилларни тақдим этамиз.

Пефки шаҳрида 10 та кема одамларни эвакуация қилишга тайёр турибди.

Мамлакат сўнгги 30 йилдан буён  даҳшатли ёнғинларни бошдан кечирмоқда.

Минглаб аҳоли эвакуация қилинди.

Ёнғинлардан бири Эвия оролини иккига бўлиб ташлади. Бошқа аланга ўчоқлари ўрмон билан қопланган тоғ ёнбағирларини қамраб олди.

Эвияда 2 мингдан ортиқ одам паромда эвакуация қилинди.

Греция бош вазири Кириакос Мицотаис “Ҳукуматнинг асосий вазифаси, аввало, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш”дан  иборат бўлиши керак деди.

Қатор туманлар, жумладан, Афина ва Критда  қайта аланга олиш хавфи юқорилигича қолмоқда.

Ҳукумат нафас қисилишидан азият чекаётган одамлар учун тез ёрдам тизимини ишга туширди.

 

Энг кучли аланга ўчоқлари Афина шимолида кузатилмоқда. Мамлакатда умумий ҳисобда 154 та аланга ўчоғи қайд этилган.

Пелепоннеснинг шимоли-ғарбий қисмидаги ўрмон ёнғинлари қадимийОлимпия объекталарини ҳам хавф остида қолдирди.

 

Греция ҳукумати ва Европа Иттифоқи ёнғинлар иқлим ўзгариши натижаси эканини айтмоқда.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.