Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган вилоят мусиқали драма театрида ёнғин юз берди. Бу ҳақида ФВБ хабар бермоқда.
Кеча, 5 август куни 18:09 да Гулистон шаҳри «Шодлик» МФЙ Ўзбекистон шоҳкўчасида жойлашган объектлардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:09 да воқеа жойига етиб боришган ҳамда соат 18:12 да қуршаб олиниб, ёнғин 19:16 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушмаган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


