Ўзбекистон

“Ҳайдовчи сув ичмоқчи бўлган, қурбонлар 2 нафардан кўп”

Вафот этган шахслардан бири 2017 йилда, яна бири эса 2004 йилда туғилган, яна бир қурбон эса бир оиланинг яккаю ёлғиз 20 ёшли қизи бўлган. Шунингдек, Zamon.uz'гa автобуснинг ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлгани бўйича ҳам баъзи маълумотлар етиб келди.

“Ҳайдовчи сув ичмоқчи бўлган, қурбонлар 2 нафардан кўп”

Навоий вилоятида автобуснинг ЙТҲга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки нафардан кўп. Бу ҳақида Zamon.uz'гa бир-биридан мустақил манбалар хабар бермоқда.

 

 

Вафот этган шахслардан бири 2017 йилда, яна бири эса 2004 йилда туғилган, яна бир қурбон эса бир оиланинг яккаю ёлғиз 20 ёшли қизи бўлган. Zamon.uz манбалардан олган ушбу маълумотларни расмий идоралар орқали tasdiqlay олмади. Бироқ уч инсон вафот этгани тасдиқланди. Шунингдек, Zamon.uz'гa автобуснинг ағдарилиб кетишига нима сабаб бўлгани бўйича ҳам баъзи маълумотлар етиб келди.

 

Маълумотларга кўра, автобус Навоий вилоятининг Учқудуқ туманидан Тошкентга кетаётган бўлган. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида сув ичиш учун чалғиб, чап қўли билан бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Бироқ ушбу вақтда автобуснинг тезлиги қанча бўлгани номаълум.

 

Zamon.uz мазкур автобус ичида бўлган йўловчилардан бир билан ҳам суҳбатлашди.

 

“Мен Учқудуқдан чиққанман, автобуснинг 46-ўриндиғида эдим. Йўлда ухлаб кетаётганим учун бирдан нималар бўлганини англамай қолдим. Кўзимни очганимда автобус ағдарилган, мен эса пастда қолиб кетгандим. Ҳамма чиқишга ҳаракат қилди, кимдир кимдирга ёрдам берди. 10 минутлардан кейин бошқа бир автобус тўхтаб, бизга ёрдам беришди. Шундан кейин ёрдам кучлари чақирилди. Бир қиз жони узилганди шекилли, отаси бўлса керак, кўтариб олиб кетди. Мени ва бир қанча кишиларни бошқа автобусга чиқариб жўнатишди. У ерда нималар бўлганини бошқа билмайман. Ҳозир аҳволим яхши. Бироз елкам оғрияпти, қўрқдим. Юрагим тушиб қолди шекилли”, дейди йўловчи йигит.

 

Ҳодиса жойига энг яқин манзил Зарафшон шаҳри бўлгани боис жабрланган йўловчилар дарҳол мазкур ҳудуднинг тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган ва керакли чоралар кўрилган. Беморлар умуртқа поғонаси, қўл, тирсак суяклари синиши ва бош мия жароҳатлари каби ташхислар билан ҳамда нисбатан қониқарли ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

 

ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда 1,5 миллион хотин-қизни даромадли қилиш режалаштирилмоқда

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбрида мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди, 28 нафар иқтидорли қизга Зулфия номидаги давлат мукофоти топширилди.

custom img

Эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси икки карра оширилади

Мактабни битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда  “Даромадли аёл” дастури бошланади.

Мазкур дастур орқали лидер тадбиркорлар ёрдамида касаначилик, ҳунармандчилик, паррандачилик, асаларичилик ва томорқачилик йўналишларида 50 минг аёл бандлиги таъминланади.

custom img

Жиззахда алимент тўламаган ота машинасидан айрилди

Маълумотларга кўра, унинг алиментдан қарзи 20 миллион сўмга етган.

custom img

Жиззахда 22,6 млрд алимент ундирилди, 122 нафар қарздор топилди

Жорий йил бошидан буён 900 дан зиёд ижро ҳужжати тамомланган.

custom img

Янгийўлда ота қамалганидан сўнг 25 млн алимент тўлади

Туманида алимент бўйича қарздорларга қонуний чоралар қўлланилмоқда.

custom img

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

custom img

Андижонда кредитдан қарздор фуқаро машинасидан айрилди

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани боис МИБ ходимлари томонидан гаровдаги мулк хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"