Болливуд фильмларига махсус қўшиқлар ижро этган хонанда Лата Мангишкар 92 ёшида вафот этди. У киноларда кўриниш бермаган бўлсада, кадр ортида самарали ижод қилган.
Лата Мангeшкар 1929 йил 28 сентябрда Ҳиндистоннинг Индоур шаҳрида туғилган. У 9 ёшидан катта саҳналарда хонанда сифатида танилган.
1941 йил Лаҳор шаҳрида ўтказилган “Art Pictures” киностудияси танловида ғолиб чиқади ва кинофильмлар учун қўшиқлар ижро эта бошлайди. Ўз фаолияти давомида 1000 га яқин филмлар учун "соундтраcк"лар куйлаган. “Тожмаҳал”, “Ганг дарёси оққан мамлакатда”, “Жаноб 420”, “Сангам” ва “Менинг исмим масхарабоз” шулар жумласидан.
Қўшиқчи дунё бўйлаб ижодий сафарларда бўлган. Хусусан, 1968 йил Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган.


