1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳиндистон компанияси Бухорода жарроҳлик маркази қуради

Вилоятда 1,7 миллиард долларлик 21 лойиҳа амалга оширилади, 32 минг иш ўрни яратилади.

Ҳиндистон компанияси Бухорода жарроҳлик маркази қуради

Президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни Бухоро вилоятида ўтказган йиғилишда ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда Ҳиндистон компанияси вилоятда замонавий жарроҳлик маркази қуриши, турк инвесторлар Пешку туманида графит қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини йўлга қўйиши, ветнамлик тадбиркорлар эса замонавий турар-жой мажмуаси барпо этиши режалаштирилгани таъкидланди.

 

Умумий қиймати 1 миллиард 700 миллион долларлик 21 та лойиҳа доирасида 32 мингта янги иш ўрни яратилиши ва 180 миллион долларлик экспорт имкониятлари очилиши кутилмоқда. Шунингдек, туризмни ривожлантириш мақсадида Бухорода хорижий инвесторлар иштирокида йирик савдо ва кўнгилочар боғ қурилиши белгиланган. Ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш учун нефть-газ, қуёш ва шамол энергетикаси соҳаларида йирик корхоналар атрофида кичик ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам бир қатор топшириқлар берилди. Хусусан, Пешкуда аҳолига ижарага берилган ерлар асосида арзон иссиқхоналар қуриб, экспортбоп экинлар етиштириш тажрибасини кенгайтириш, вилоят бўйича қўшимча 5 минг хонадонда иссиқхоналар ташкил этиш, 15 минг гектарда узум, ўрик, гилос ва анжир каби экспортбоп мева боғларини барпо этиш режалаштирилди.

 

Сўнгги саккиз йилда вилоят иқтисодиётига 8 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиниб, саноат корхоналари сони 6 мингтагача етди. Йиллик сайёҳлар сони 1 миллион 700 минг нафарга ошди. Президентимиз бу суръатларни давом эттириш, янги имкониятларни ишга солиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш зарурлигини қайд этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика