Жаҳон

Ҳиндистонда яна бир вирус аломатлари аниқланди

Ҳиндистоннинг Керала штатида 11 кишида нипаҳ вируси аломатлари аниқланди. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар қилмоқда.

Ҳиндистонда яна бир вирус аломатлари аниқланди

 

 

Расмий маълумотларга кўра, Нипаҳдан 12 ёшли бола вафот этган. Шундан сўнг вирус топилган Кожикоде  ва унга қўшни учта  ҳудудда хавфсизлик чоралари, эпидемиологик кузатув кучайтирилди. Шифокорлар вафот этган бола билан алоқа қилган 251 кишини аниқлаб, текширувдан ўтказди.

 

"Кожикоде тиббиёт коллежи ва шифохонасида 38 киши изоляция қилинган: улардан   касаллик аломатлари аниқланган. Саккиз кишининг тест намуналари текшириш учун  Миллий вирусология институтига юборилган", — дейилади хабарда.

 

Нипаҳ вируси ўлим хавфи юқори бўлган юқумли касаллик саналади. 70 фоиз ҳолат ўлим билан якунланади. Унга қарши  вакцина йўқ. Ушбу вирус биринчи марта 1999 йилда Малайзияда рўйхатдан ўтган. Иситма, бош оғриғи, серуйқулик, нафас олиш муаммолари, дисориентация — унинг асосий белгилари саналади. Унга чалинган бемор бир-икки кундан кейин комага тушади. Мевалар билан озиқланадиган учувчи ҳашоратлар — вируснинг табиий ташувчилари .

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Ҳиндистонда нипаҳдан бир киши вафот этди, яна бир неча  киши касалхонага ётқизилди. Орадан кўп ўтмай Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу вирус билан боғлиқ пандемия эҳтимоли мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

 

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида сўнгги бир ҳафта ичида номаълум вирусдан иситма қилиб 68 киши вафот этгани ҳақида хабар берилди.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"