Жаҳон

“Ҳизб-ут Таҳрир”нинг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинди

Мазкур шахс ўзининг шахсий маълумотларини тасдиқлашда қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, Қирғизистон ҳудудида яширингани аниқланган.

“Ҳизб-ут Таҳрир”нинг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинди

 

Маълум бўлишича, бугун 9 ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон жанубидаги   “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг раҳбари, яширин экстремистик гуруҳ  ташкил қилган ўзбекистонлик фуқарони қўлга олди.

 

Аниқланишича, “2021 йил 4 ноябрь куни Ўш шаҳри ҳудудида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган, “Ҳизб ут-Таҳрир” нинг Ўзбекистондаги фаолиятига масъул бўлган, бу билан фаол шуғулланган Ш.Ш. қўлга олинди

 

Унинг “ҳамкасблар”и Ҳизб ут-Таҳрир тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатнинг жанубий вилоятларида  яширин фаолият олиб боришган. Шунингдек, тўпланган далиллар асосида Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддасига асосланиб, Ш.Ш. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломи халқаро террорчилик гуруҳи вакиллари қўлга олингани   ҳамда Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.