1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ижтимоий реестрдаги оилаларга “болалар пули” тўлашнинг янги тартиби белгиланди

Болалар нафақаси оиланинг ижтимоий тоифаси ва бандлик ҳолатига қараб белгиланади.

Ижтимоий реестрдаги оилаларга “болалар пули” тўлашнинг янги тартиби белгиланди

 


Президентнинг 26 декабрь куни қабул қилинган фармонига мувофиқ, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг аниқ механизмлари белгиланди. Янги тартиб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.

 

Ҳужжатга кўра, “давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирган оилаларга болалар пули ва моддий ёрдам оила мазкур мақомда бўлган даврда, аъзоларнинг бандлигидан қатъи назар, автоматик тарзда тўлаб борилади. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати 12 ой ўтгач қайта баҳоланади.

 

“Кам таъминланган оила” тоифасидаги оилаларга болалар нафақаси дастлаб 6 ой муддатга, меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади. Агар бандлик таъминланса, тўловлар узлуксиз давом этади, акс ҳолда тўхтатилади.

 

“Кам таъминланганлик чегарасидаги оила” тоифасига кирган оилаларга эса болалар пули 6 ой давомида берилади. Оиланинг жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларига яқинлашган сари нафақа миқдори 75 ёки 50 фоизгача камайтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика