Ўзбекистон

Илмий фаолият билан шуғулланувчи аёллар асосан Тошкент шаҳрида йиғилган

Гендер тенгликни таъминлаш стратегиясида хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг инновацион ғояларини, ихтирочилик, рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган, деб ёзади Сенат раиси ўзининг телеграм каналида.

Илмий фаолият билан шуғулланувчи аёллар асосан Тошкент шаҳрида йиғилган

 

 

Биргина ўтган йилнинг ўзида 31 минг нафардан зиёд илмий ходим илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик фаолияти билан шуғулланган бўлса, уларнинг қарийб 40 фоизини аёллар ташкил этган.

 

Хусусан, хотин-қизларнинг 73 фоизи олий таълимда, 16,5 фоизи давлат секторида, 10 фоизи тадбиркорлик соҳасида, 0,2 фоизи нотижорат секторида илмий фаолият билан шуғулланмоқда.

 

Таҳлилларга кўра, илмий фаолият билан шуғулланувчи аёллар асосан Тошкент шаҳрида йиғилган (49,6 фоиз). Ҳудудларда эса илмий фаолият билан шуғулланувчилар кўрсаткичи пастлигича қолмоқда.

 

Илмий фаолият билан шуғулланаётган аёлларнинг 3 568 нафари илмий даражага эга бўлиб, уларнинг 707 нафари фан доктори, 2 412 нафари фан номзоди ва 449 нафари PhD илмий даражасига эга ходимлар ҳисобланади.

 

Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ умумий йиллик молиявий ҳажми 45,4 миллиард сўмлик 82 та илмий лойиҳа (27,8 миллиард сўмлик 57 та амалий, қарийб 17 миллиард сўмлик 25 та инновацион лойиҳа) олима аёллар томонидан бажарилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Марказий Осиё халқаро институтининг очилиш маросимида  Танзила Норбоева  Президентнинг табригини ўқиб эшиттиргани ҳамда Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиб ўтгани, унга Танзила Норбоева етакчилик қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Машҳура Отажонова
Бувайда туманидаги 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Илмий фаолият билан шуғулланувчи аёллар асосан Тошкент шаҳрида йиғилган | Zamon.uz