1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

У Самарқандда ўтказиладиган халқаро тадбирда иштирок этиши кутилмоқда.

Илон Маск Ўзбекистонга келиши мумкин

Ўзбеккосмос” агентлиги 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессини Самарқандда ўтказишни таклиф этди.

 

Мазкур тадбир йирик халқаро форум бўлиб, унда ҳар йили 10 мингга яқин космик соҳа мутахассислари ва компаниялар иштирок этади.

 

Маълумотларга кўра, режалаштирилаётган халқаро астронавтика конгрессига Илон Маскнинг ташрифи ҳам кутилмоқда. Чунки Маск бу анжуманларда илгари ҳам махсус вакил сифатида иштирок этган.

 

Ушбу нуфузли тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳрида текширув – кузатув ишларини олиб бориб, конгрессни қабул қилишга тайёрлик даражаси, моддий-техник база, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси, хавфсизлик, ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳудудлари билан яқиндан танишди, вазирлик ва идоралар масъуллари билан учрашувлар ўтказган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика