1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берувчи учта муассаса аниқланди

Бўстонлиқ, Тошкент ва Юқори Чирчиқ туманларида ташкил этилган диний курсларга 39 нафар бола жалб этилган.

Тошкент вилоятида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берувчи учта муассаса аниқланди

Тошкент вилоятида учта ноқонуний диний таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди. Мазкур муассасаларда уч нафар шахс вояга етмаган болаларга қонунга хилоф равишда диний таълим бериш билан шуғулланган. Жараёнда жами 39 нафар бола иштирок этган.

 

Аниқланишича, Тошкент туманида яшовчи 33 ёшли эркак ижарага олинган уйда 13 нафар болага сабоқ берган, Бўстонлиқ туманидаги 42 ёшли шахс ижарага олинган дачада 20 нафар болани ўқитган ва Юқори Чирчиқ туманидаги 36 ёшли аёл эса 6 нафар вояга етмаган болага диний таълим берган.

 

Ноқонуний диний фаолиятнинг барча ташкилотчиларига нисбатан, шунингдек, фарзанд тарбиясига етарлича эътибор бермаган ота-оналарга қонуний чоралар кўрилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика