Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида “Навоий” чегара божхона постида фуқаро томонидан ноқонуний йўл билан заргарлик буюмларини олиб киришга уриниш фош қилинди.
Назорат жараёнида шубҳали ҳаракатлар содир этган фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида унинг ички жинсий аъзоларида оғирлиги 314 грамм бўлган тилла тақинчоқлар яширилгани аниқланди. Мазкур ашёвий далил сифатида олинган заргарлик буюмларининг умумий қиймати 316 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи декларациясида кўрсатган ҳолда, умумий оғирлиги 65 граммдан ошмаган қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини олиб кириши мумкин.


