Бундан олдин Маскнинг бойлиги “Тесла” акциялари нархи ошиши туфайли 36,2 миллиард долларга ошган эди. Компаниянинг умумий бозор капиталлашуви ҳам чораклик даромадлар эълон қилинганидан сўнг триллион доллардан ошиб кетди.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини “Амазон” раҳбари Жефф Безос (194,1 миллиард доллар) эгаллаган бўлса, учликни Франциянинг ЛВМҲ компаниялар гуруҳи бош директори Бернард Арно (187,5 миллиард) якунлади.
Бунгача Безос 212 миллиард долларга тенг бойлиги билан дунёдаги энг бой одам мақомини эгаллаб турган эди.
Бундан аввал 2020 йилда Илон Маскнинг қанча ойлик маош олгани маълум бўлгани, “Тесла” компанияси робот-гуманоид устида ишлаётганини маълум қилгани ҳамда Дональд Трамп энг бой америкаликлар рўйхатидан жой ололмагани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


