1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Испанияда мусулмонларнинг оммавий ибодатлари тақиқланмоқда

Янги қарор жамоат жойларидан фойдаланиш қоидаларининг ўзгартирилган шаклига асосланади.

Испанияда мусулмонларнинг оммавий ибодатлари тақиқланмоқда

Испаниянинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Жумилла шаҳрида мусулмонларнинг Рамазон ва Қурбон ҳайити каби диний байрамларда оммавий тарзда бирга намоз ўқишлари расман тақиқланиши белгиланди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар бермоқда.

 

Мазкур қарор муниципалитетларга тегишли умумий фойдаланишдаги жамоат жойларидан фойдаланиш қоидаларининг ўзгартирилган янги тартибларига асосланган. Жумилла маъмурияти бу ўзгаришларни “жамоат тартибини сақлаш ва маконлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш” билан изоҳлади.

 

Жумиллада ҳозирда 27 мингга яқин аҳоли яшайди, шундан 1 500 нафардан ортиғи мусулмонлардир. Асосан Шимолий Африкадан келган муҳожирлар ва уларнинг авлодлари ҳисобланади.

 

Испания Конституциясининг 16-моддаси фуқароларга виждон ва диний эътиқод эркинлигини кафолатлайди. Шу боис бу қарор жамиятда кенг муҳокамага сабаб бўлиб, айрим ҳуқуқшунослар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари бундай тақиқни диний эркинликка тажовуз сифатида баҳоламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика